Ўзбекистонда банан нархи арзонлашди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2021-йил бошидан банан нархи ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, йил бошидан бери ички бозорларда банан нархи ўртача 8,6% га арзонлашган.

Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитасининг истеъмол нархлари мониторинги натижаларига кўра, ноябр ойида банан октябр ойига нисбатан ўртача 3,5% га арзонлашган.

Йил бошидан буён Ўзбекистонга 10 та хорижий давлатдан 58,6 минг тонна банан импорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 2021-йил ноябр ойи учун картошканинг истеъмол нархлари мониторинги бўйича маълумотларни эълон қилган эди. Мутахассисларнинг фикрича, банан арзонлашаётган бир пайтда, картошканинг қимматлаши давом этмоқда. Йил бошидан буён унинг нархи ўртача 18% га ошди.