Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи камаяди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йилга келиб ҚҚС ставкаси 12 фоиздан ошмаслигини айтди.
Бу ҳақда давлат раҳбари ЎзЛиДеП қурултойидаги маърузасида айтди.
Шавкат Мирзиёев 2022 йилда ташкилотлар мулкига солиқ ставкаси ҳам 2% дан 1,5% га туширилишини айтди.
Бундан ташқари, 2023 йилдан бошлаб юридик шахсларнинг мол-мулки ва ер солиғини бирлаштирган ягона кўчмас мулк солиғи жорий этилади.