Мош ловия экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 минг тоннага ошди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023-йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистон дунёнинг 23 давлатига 35,1 миллион долларлик 45,5 минг тонна мош экспорт қилган.
Мош ловия экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 минг тоннага ошди.
Ўзбекистон энг кўп мош экспорт қилган давлатлар:
Хитой — 42 минг тонна;
Покистон — 1,0 минг тонна:
Қозоғистон — 588 тонна;
Тожикистон — 559 тонна;
Россия — 257 тонна;
Нидерландия — 191 тонна;
Туркия — 163 тонна;
Корея — 48 тонна.