«Ўзбекнефтгаз» делегацияси Татаристон IT университети билан рақамли трансформация тажрибасини ўрганмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ делегацияси Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Шайхутдинов томонидан ушбу мамлакатга ташриф буюришга таклиф этилди.

Ташриф доирасида делегация бир қанча компаниялар, жумладан, «СИБУР Холдинг» ва «Газпром Трансгаз Казан» компанияларида бўлиб, уларда рақамли трансформация тажрибаси ва эришилган натижалар ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, Алметевск шаҳрида учрашувлар бўлиб ўтди, унда делегация «Татнефт» компаниясининг рақамли трансформация, инсон ресурсларини бошқариш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва бурғулаш жараёнларини автоматлаштириш ва рақамлаштириш соҳасидаги тажрибасини ўрганди.

Кадрлар тайёрлаш маркази директори Е.A. Титанов ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок этувчи мутахассисларни, жумладан, муҳандислар, прораблар, операторлар, монтажчилар, пайвандчилар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш бўйича келишувларга эришди.

Делегация аъзолари «Технологик завод»нинг кадрлар тайёрлаш тажрибаси билан ҳам танишди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ делегацияси Татаристон Республикасига ташриф буюрди

Бурғулаш ишларини бошқариш марказида қазиб олиш, қудуқларни ҳимоя қилиш, геология-қидирув ва таъмирлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Ташриф якунида делегация аъзолари Татаристон Республикасининг IT дурдонаси Иннополис шаҳрига ташриф буюришди.

Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Шайхутдинов ва «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б.Усмонов иштирокидаги йиғилишда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ходимларини рақамли технологиялар соҳасида ўқитиш ,Татаристон IT университетида трансформация ва рақамлаштириш, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АК ва Иннополис университети ўртасида рақамли платформалар ва географик ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Татаристонда ташкил этилган музокаралар натижасида томонлар инновациялар, рақамлаштириш ва инсон ресурсларини ошириш соҳасида ўзаро манфаатли алоқаларни янада жадаллаштириш бўйича қатор келишувларга эришдилар.