Афғонистонда валюта айирбошлаш тақиқланган

Афғонистон ҳукумати тўловлар учун мамлакатда хорижий валютадан фойдаланишни тақиқловчи баёнот билан чиқди.

“Мамлакатдаги иқтисодий вазият ва миллий манфаатлар барча афғонлардан ўз миллий валютаси – афғонийдан фойдаланишни талаб қилади”, деб Афғонистон ОАВлари Афғонистон ҳукумати сўзловчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид баёнотидан иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, “Ислом амирлиги барча фуқаролар, дўкондорлар, савдогарлар ва ишбилармонларга афғонлардан ҳисоб-китоб қилишда давом этишни ва чет эл валютасидан фойдаланишдан қатъиян воз кечишни буюрди”.

Мужоҳид қоидабузарлар жазоланишини қайд этди.

Шу пайтгача Афғонистонда ҳисоб-китоблар учун АҚШ долларидан, Покистон билан чегарадош ҳудудларда эса Покистон рупиясидан кенг фойдаланилган.