Афина марказида кучли портлаш юз берди

Греция пойтахти Афинада бугун, 26-январ куни турар-жой биноларидан бирида портлаш содир бўлди, натижада бир киши жабрланди, бир нечта биноларга зарар етди.

Бу ҳақда Athens 24 хабар бермоқда.

Ўт ўчириш бўлими маълумотларига кўра, портлашнинг энг катта эҳтимолли сабаби газ сизиб чиқишидир. Маълум қилинишича, уйнинг бир қисмида аҳоли яшамаган.

Ёнғин тезда ўчирилди. Портлашнинг зарба тўлқини биринчи қаватида озиқ-овқат дўкони жойлашган бутун бинога, шунингдек, рўпарасидаги бинога жиддий зарар етказган.

200 метр масофада уйларнинг ойналари синган, иккита машина шикастланган. 78 ёшли эркак тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Портлаш содир бўлган жойга Греция полициясининг портловчи моддаларни зарарсизлантириш гуруҳи етиб келди.