Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми май ойининг охирига қолдирилди

Давосда бўлиб ўтадиган йиллик Жаҳон иқтисодий форуми 2022 йил 22-26 майга кўчирилди, деб хабар қилди форум ташкилотчилари.

Биргаликда ишлаш, ишончни тиклаш мавзусидаги йиллик йиғилиш пандемия бошланганидан бери лидерларнинг биринчи глобал шахсий учрашуви бўлади.

Кун тартибига COVID-19 пандемиясидан қутулиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, яхши меҳнат шароитларини яратиш ва тўртинчи саноат инқилоби технологияларидан фойдаланиш каби мавзулар киритилади.

“Охирги икки йил давомида бўлиб ўтган барча виртуал учрашувлардан сўнг сиёсат, бизнес ва фуқаролик жамияти етакчилари ниҳоят яна шахсан учрашиши керак”, деди форум асосчиси ва раҳбари Клаус Шваб.

Жаҳон иқтисодий форуми анъанавий тарзда қишда Швейтсариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтди, аммо 2021 йилда Европада коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли уни Сингапурга кўчиришга қарор қилинди. Кейинроқ ташкилотчилар форумни бекор қилишди.