Европа комиссияси Украина учун 2,5 миллиард еврони маъқуллади

Еврокомиссия Киевга 2,5 миллиард евро миқдорида қўшимча молиявий ёрдам ажратишга келишиб олди.

Европа комиссияси Украинага яна 2,5 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатишни маъқуллади.

Бу ҳақда 22-ноябр, сешанба куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен ўзининг Твиттерида маълум қилди.

ЕК раҳбари, шунингдек, 2023 йилда Еврокомиссия Украина учун мунтазам равишда маблағ билан таъминланган ҳолда 18 миллиард евро ажратишни режалаштираётганини эслатди.

«Мамлакатнинг тез ва муваффақиятли тикланишига олиб келадиган шошилинч тикланиш учун. Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлаймиз», деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир Денис Шмихал Украина ЕИдан 2,5 миллиард евро макромолиявий ёрдам олишни кутаётганини айтганди.

Европа Комиссияси Украинага 2023-йилда макромолиявий ёрдамнинг янги форматида 18 миллиард евро тақдим этиш таклифини расман эълон қилди.