Гарчи АҚШ ва бошқа НАТО давлатлари ўртасида ҳарбий базаларни жойлаштириш бўйича аллақачон келишувлар мавжуд бўлса-да, Финляндия Иттифоқнинг янги аъзоси сифатида ўз шартномасини имзоламоқчи.
«Келишув АҚШ Конгресси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қўшинларни жойлаштириш, уларнинг мамлакатда қолиши, ҳарбий техникани сақлаш ва инфратузилмага эҳтимолий сармоя киритиш имконини беради», деб тушунтирди у.
Helsingin Sanomat нашрининг ёзишича, ҳужжат Америка армиясига Финляндия ҳудуди ва базаларидан ҳарбий техникани ўқитиш ва жойлаштириш учун фойдаланиш имконини беради.
Бироқ, Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Микаэл Антелл таъкидлаганидек, АҚШ билан шартнома имзолаш мамлакатнинг Шимолий Атлантика алянсидаги аъзолигига қўшимча бўлади.
Финляндия расмийларининг таъкидлашича, келишув ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш эҳтимолини англатмайди.
Битимнинг имзоланиши Финляндия хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди давлат органлари.