Германия 40 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборди

Берлин 40 нафар россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди. Германияда 104 нафар россиялик дипломатик ходим аккредитациядан ўтган.

Бу ҳақда 4-апрел, душанба куни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок маълум қилди.

«Бухадан олинган суратлар Россия раҳбарияти ва унинг тарғиботига эргашувчиларнинг ақл бовар қилмайдиган шафқасизлигидан далолат беради», — деб ёзди Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Twitterда.

Шу сабабли, унинг сўзларига кўра, федераль ҳукумат Россия элчихонасининг «ҳар куни Германияда бизнинг еркинлигимизга, жамиятимиз бирлигига қарши ишлаган» ходимларини номақбул деб эълон қилишга қарор қилди.

Бурбок Ғарб Россияга қарши амалдаги санкцияларни янада кучайтиради, Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлашни кучайтиради, шунингдек, Натонинг шарқий қанотини мустаҳкамлайди, деб ваъда берди.