Литва Украинадан келган қочқинларни қабул қилиш, жойлаштириш ва интеграция қилиш учун Европа Иттифоқи фондларидан 10 миллион евро сарфлайди.
Бу ҳақда мамлакат аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилди.
«Европа комиссияси мамлакатга 10 миллион евро ажратди, бунинг эвазига Литванинг қочқинларни қабул қилиш имконияти ошди», — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, вазирлик қочоқларни интеграциялашуви бўйича лойиҳаларни молиялаштириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолашга тайёргарлик кўрмоқда.
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга устуворлик берилади: масалан, мажбурий миграция туфайли юзага келган муаммоларни енгиш, аёллар ҳуқуқларига эътибор қаратиш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар.
Маблағларнинг бир қисми ноқонуний меҳнат, одам савдоси ва психотроп моддаларга қарамликнинг олдини олишга йўналтирилади. Шунингдек, миграция оқимининг ўсишига тайёргарлик кўриш учун инвестициялар ажратилади.
«Қочқинларни қабул қилиш маркази билан ҳамкорлик қиладиган ва вақтинчалик яшаш жойларини яратувчи муниципал маъмуриятлар ушбу объектларни тармоқларга улаш ва бошқа харажатлар учун қўшимча маблағ олиш ҳуқуқига эга бўлади», — дейилади нашрда.