Пентагон томонидан янги ҳарбий иншоотлар учун 240 миллион долларгача маблағ ажратилади

sans-serif;">Пентагон янги ҳарбий иншоотлар учун 240 миллион долларгача маблағ ажратишини айтди. Ушбу рўйхатда 20 та давлат, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам бор.

АҚШ армиясининг муҳандислар корпуси Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги 20 та давлатда ҳарбий объектлар қуриш лойиҳаси учун потенциал пудратчилар имкониятларини ўрганмоқчи.

Америка муҳандислар корпуси ҳужжатидан келиб чиққан ҳолда, пудратчилар объектларнинг конструкцияларини лойиҳалаштиришлари керак. Улар орасида аэропортлар ва тегишли инфратузилма, автомобил йуллари, портлар, касалхоналар, ишлаб чиқариш корхоналари, электр станциялари, сув таъминоти тармоқлари ва бошқалар мавжуд.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳа барча турдаги қаттиқ ва айланма қанотли самолётлар учун учиш-қўниш йуллари, таксилар йуллари ва перронлар қуришни ўз ичига олади.

«Техник топшириқлар қаторига ҳарбий савдо ва ҳарбий қурилиш дастурларини лойиҳалаш хизматлари, шу жумладан турли хил объектлар учун горизонтал ва вертикал иншоотлар киради», дейилади аризада.

Пудратчилар, шунингдек, ишнинг барча босқичларида, шу жумладан муҳандислар ва меъморларни таъминлашда профессионал ёрдам кўрсатишлари керак.

Лойиҳани амалга ошириш учун жами 240 миллион доллар ажратилади. Пудратчилар билан шартнома беш йилга имзоланиши кутилмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг 20 мамлакатида, жумладан Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонда атайлаб янги иншоотлар қуради, дейилади ҳужжатда.