Москва энди Европа Кенгаши йиғилишларида қатнашмаслигини расман эълон қилди.
«Россия НАТО ва ЕИ томонидан Европанинг энг қадимги ташкилотига итоаткорлик билан эргашиб, Ғарб устунлиги ва ғурури ҳақидаги фитналар учун бошқа платформага айлантирилишида иштирок этмайди. Улар Россиясиз ҳам бир-бирлари билан мулоқот қилишдан завқлансинлар», дейилади вазирлик байонотида.
Москванинг фикрича, кенгашни Европа Кенгаши Вазирлар қўмитасидаги кўпчиликни суиистеъмол қиладиган ва дунёнинг ушбу қисмида ташкилот ва бутун гуманитар ҳуқуқий маконни йўқ қилиш чизиғини давом эттирувчи унга дўстона муносабатда бўлмаган давлатлар бошқаради -деб хисоблайди Ташқи ишлар вазирлиги.