океанининг марказий қисмида жойлашган Кирибати мамлакатининг Рождество ороли аҳолиси анъанага кўра Янги йилни биринчи бўлиб нишонлади.
Оролда янги йил Ўзбекистон вақти билан соат 15:00 да бошланди.
Шунингдек, 2022 йилни Тинч океанининг жанубида жойлашган ва худди шу номдаги архипелагнинг ғарбий қисмини эгаллаган орол давлати Самоа кутиб олди.
Кирибати ҳудудида Янги йилни уч марта нишонлаш мумкин — оролларнинг ғарбий, марказий ва шарқий қисмларида. Шу билан бирга, бу ерда ўзига хослиги шундаки, ороллардан атиги бир неча километр узоқликда 12-ғарбий вақт минтақасининг чегараси жойлашган.