Шимолий Корея томонидан учирилган иккита баллистик ракета Япон денгизига тушиб кетди, деб хабар берди НҲК 6-октабр куни.
Қайд этилишича, ракеталар 15 дақиқалик интервал билан учирилган. Уларнинг қулаши ҳудуди Япониянинг ексклюзив иқтисодий зонасидан ташқарида эканлиги аниқланди.
Япония мудофаа вазири Ясуказу Ҳамаданинг сўзларига кўра, ракеталардан бири 350 км, иккинчиси 800 км масофани босиб ўтган.
Воқеа муносабати билан расмий Токиё Пхенянга норозилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳафта Шимолий Корея аллақачон баллистик ракета учирди, у Япония устидан учиб ўтди. Кейин Токиё ҳаводан огоҳлантириш эълон қилишга мажбур бўлди.