Марказий Америкадаги мамлакат Коста-Рика парламенти «каннабис» тиббий мақсадларда ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«19 октябр, сешанба куни Коста-Рика Конгресси консерватив гуруҳлар ва президент Карлос Алварадонинг қаршиликларига қарамай, тиббий мақсадлар учун марихуанани қонунийлаштиришни маъқуллади», дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, қонун «каннабис» ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга рухсат беради, лекин ундан дам олиш учун фойдаланишни тартибга солмайди.
Мустақил депутат Зоила Волио қонунни қўллаб-қувватлади ва бу қадамни муҳим босқич деб атади. У, шунингдек, бу Коста-Рикада гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг кўпайишига йул очмаслигини айтди.
«Умид қиламанки, президент Алварадо буни тушунади ва вето қўймайди», деди Волио.
Эслатиб ўтамиз! Мексика Олий суди ҳордиқ чиқарадиган марихуана ишлатишга рухсат берди.
Ва Панамада президент Лаурентино Кортизо республикада марихуанадан тиббий мақсадларда фойдаланишни тартибга солувчи қонунни имзолади.