Туркияда қурбонлар сони 6 мингдан ошди

Туркиядаги кучли зилзила натижасида 6234 киши ҳалок бўлди, яна 37011 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда 8-феврал куни Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги (ФВБА) маълумотларига таяниб, “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, силкинишлар Қаҳраманмараш, Газиантеп, Шанлиурфа, Диярбакир, Адана, Адияман, Османия, Ҳатай, Килис, Малатя ва Элазиг вилоятларида қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган.

Қидирув-қутқарув ишларига 79 110 киши жалб этилган.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон табиий офат қурбонлари хотирасига етти кунлик миллий мотам э’лон қилди. Туркия бўйлаб давлат байроқлари яримга ҳилпиратилди.