Ички ишлар вазирлиги икки ўзбекистонлик музлаш натижасида вафот этганини айтди.
6 декабр куни Қорақалпоғистонда Хўжайли туманининг Саришингул қишлоғида яшовчи 29 ёшли фуқаро қидирувга берилди. Кейинчалик унинг жасади Кулаб қишлоғидан топилган.
Нашрнинг ёзишича, ўлимга умумий музлаб қолиш сабаб бўлган.
Худди шундай ҳодиса Самарқанд вилоятида ҳам қайд этилган.
17-декабр куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида, «Агросаноат» МЧЖга қарашли далада, эркак кишининг жасади топилди.
Суд-тиббий экспертизаси натижалари шуни кўрсатдики, у ҳам музлаб қолиш натижасида вафот этган.
Кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бу Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида яшовчи 30 ёшли эркак киши эканлигини аниқладилар.
Ҳозирда юқоридаги фактлар бўйича ички ишлар органлари ходимлари тегишли текширув ўтказмоқдалар.