Метрода транспорт карталарининг носозлиги: АТТО изоҳ берди

АТТО компанияси транспорт карталари эгаларидан узр сўради ва Тошкент метросида юз берган ҳодисага изоҳ берди.

1 декабрдан Тошкент метрополитени йуловчилари учун кассаларда навбатлар пайдо бўлди. Айрим станцияларда АТТО транспорт карталари ва Ҳумо тўлов карталари ишламайди.

АТТО ушбу ҳолат бўйича расмий изоҳ эълон қилди.

Бугунги кунда Индепендент Телеком Independent Telecom Innovation томонидан техник сабабларга кўра метрода АТТО транспорт карталари ва ҲУМО карталари учун тоʻлов тизими вақтинча ишламаяпти, дейилади хабарда. АТТО тегишли бошқармалар билан биргаликда вазиятни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Ноқулайликлар учун АТТО транспорт карталари эгалари узр сўралди. Компания яқин орада тизим қайта тикланишига ваъда бермоқда.