ДСҚ матбуот хизмати 3-июлдан 2-августгача Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилганини эслатди.
Уларга кўра, Солиқ кодексининг 213-моддаси 1-қисми 2-банди (Жавобгарликка тортишни истисно этувчи ҳолатлар) ва 215-моддаси 1-қисми 1-банди (шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишда айбини истисно этадиган ҳолатлар) асосида ушбу ҳудудда фаолият юритаётган солиқ тўловчиларга нисбатан фавқулодда ҳолат даврида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этганлик учун жавобгарлик чоралари ва қонуний чоралар қўлланилмайди (банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, ҚҚС сертификатининг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб туриш).
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2 июл куни «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди.
Кейинчалик Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими юмшатилган.