Токиодаги паралимпия ўйинлари: Ўзбекистон 16-ўринни эгаллади

Токиодаги Паралимпия ўйинларида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 16-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси Рио-2016 да қўлга киритган умумий жамоавий таснифида ўз ўрнини сақлаб қолди.

Ушбу Паралимпия ўйинлари учун делегация 48 спортчи билан 55 та лицензияни қўлга киритди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси 19 та медал (8 олтин, 5 кумуш ва 6 бронза) қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Бу кўрсаткич жамоага умумий таснифда 162 делегация орасида 16-ўринни эгаллаш имконини берди. Жамоа Осиё (Хитой, Япония ва Эрондан кейин) ва МДҲ мамлакатлари (Россия, Украина ва Озарбайжондан кейин) терма жамоалари орасида 4-ўринни эгаллади, Марказий Осиё ва туркийзабон мамлакатларда биринчи бўлди.

Бундан аввалги Риода ўтган Паралимпиадада ҳам жамоа 8 та олтин медал билан 16-ўринни эгаллаганди.