Тошкент шаҳар ДИИБ бошлиғи, генерал-майор Азиз Тошпўлатов 2021-йилнинг ўтган 11 ойи давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилди.
Пойтахт шаҳар ИИБ хабарига кўра, танқидий руҳда ўтган йиғилишда Чилонзор ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари, шунингдек, Янгихоят ва Шайхонтоҳур туманлари ИИБ бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосарлари жиноятчиликка қарши курашишда йул қўйган бир қатор камчилик ва камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.
Сергели РИИБ ИИБ бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари интизомий жавобгарликка тортилди.
Шу билан бирга, ўзларига ишониб топширилган туманларда ижобий натижаларга эришиб, намунали хизмат кўрсатаётган Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ички ишлар бўлимлари раҳбарларига миннатдорчилик билдирилди.