Ўзбекистон 10 та давлат билан парвозларни бир ҳафтага тўхтатди

Ўзбекистон ҳукумати “омирон” коронавируснинг янги штамми аниқланган дунёнинг 10 давлати билан авиақатновларни тўхтатишга қарор қилди.

Бундай қарор коронавируснинг янги штамми “омикрон” тарқалиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг йиғилишида қабул қилинди, дея тушунтиради Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Австрия, Белгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландлар, Чехия, Австралия, Миср ва Жанубий Африка давлатларида COVID-19 нинг хавфли тури аллақачон топилган. Бир қатор мамлакатларда, хусусан, АҚШ, Австрия, Германия, Словакия, Россия Федерацияси ва Қозоғистонда қўшимча карантин чекловлари жорий этилмоқда.

Омикрон штаммининг Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш мақсадида 2021-йил 3-декабрдан 2022-йил 10-январгача Жанубий Африка, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконгдан халқаро рейсларни тўхтатишга қарор қилинди.

Кириш, чиқиш ва транзит рейслар тақиқланди.

Рўйхатда кўрсатилган давлатлар фуқаролари ва ушбу мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, охирги 14 кун давомида ушбу мамлакатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига киритилмайди.

Тегишли вазирлик ва идоралар мазкур мамлакатлардаги мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, халқаро авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш бўйича таклифлар киритади.