Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳаво шарига осилган Ўзбекистон давлат байроғи ердан 46 километр баландда кўтарилган.
Миллий Инновация бюроси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида ёш олимлар томонидан амалга оширилган лойиҳа мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди.
Ўзбекистонда ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент фармони билан «Ёш олимлар академияси» ва «Ёшлар технопарки» яратилмоқда, улар асосида замонавий лабораториялар ва синов майдончалари фаолият кўрсатади. Ҳозирги вақтда ёш дастурчилар ва янги бошланувчилар, шунингдек, Инновацмяларни ривожлантириш илмий-амалий маркази негизида фаолият юритувчи Миллий инновация идорасидан ҳам ёрдам олишлари мумкин.