Ўзбекистон Президенти 113 кишини озод қилди.

400;">Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қамоқдаги 113 маҳбус учун авф этилишини эълон қилди.

Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганлигининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида Президентимиз «Қамоқ жазосини ўтаётган, қилмишидан чин дилдан тавба қилган ва тузатиш йулидан қатъият билан ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида» ги фармонни имзолади.

Фармон билан Конститутсиямизнинг 93-моддаси 23-бандига биноан, жиноят содир этганлиги учун жазо ўтаётган 113 нафар фуқаро ўз қилмишидан чин дилдан тавба қилган ва тузатиш йулига қатъий кирганлиги учун авф этилди.

Афв этилганларнинг 5 нафари асосий жазони ўташдан тўлиқ озод этилди, 53 киши шартли равишда жазони ўташдан озод қилинди, 15 кишига нисбатан тайинланган жазо юмшоқроқ билан алмаштирилди. Бундан ташқари, 40 кишига нисбатан тайинланган қамоқ муддати қисқартирилди.

Афв этилганлар орасида — 60 ёшдан ошган 1 киши, хорижий давлатларнинг 2 фуқароси, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган 105 киши.

Фармонни амалга ошириш доирасида масъул вазирлик ва идораларга афв этилганларни оилалари ва яқинларига қайтариш, уларга ижтимоий мослашишда кўмаклашиш, фойдали меҳнат билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини танлаш ва жамиятда муносиб ўрин эгаллаш топширилди.