Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилади.
Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Синоптикларнинг хабар беришича, эртага, 2 феврал куни ҳавонинг кундузги ўртача ҳарорати +13…+15 даража, кечаси 0….+3 даража бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Тоғли ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 3-8 м/с га этади.