Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева ва россиялик блогер Амиран Сардаров муносабатларини узиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фикр билдирди.
Бу ҳақда Амиран Сардаровнинг ўзи Инстаграмдаги саҳифасида ма’лум қилди.
«Афсуски, Маша ва мен ажрашдик, лекин шундай бўлади. Сиз ақлли, бақувват ва ёрқинсиз. Худди шундай қолишингизни чин дилдан тилайман! Ҳеч қачон хафа бўлманг ва бир хил кўнгилочар бўлинг. Ишончим комилки, энг яхшиси олдинда. Бахтингизни албатта топасиз. Яхши вақт ўтказганингиз учун раҳмат”, деб ёзади у.
Марям Тиллаева ҳам Амиран билан ажрашганига изоҳ берди.
“Унга энг яхши тилакларимни тилайман, Лос-Анжелесда биз яратган кичик оила учун ундан миннатдорман. Аммо, афсуски, биз Россияга келганимизда, у бутунлай бошқа одамга айланди, мен учун бегона бўлиб қолди ва мени кўп нарсадан хафа қилди ”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, 2021-йил апрел ойида Марям Тиллаева россиялик блогер, “Хачнинг кундалиги” влоги муаллифи Амиран Сардаровга турмушга чиққани маълум бўлган эди.
Марям Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаевадан невараси. Қизнинг укаси ва синглиси бор — Умар ва Сафия.
Марямнинг онаси тарафдаги холаси Гулнора Каримова бўлиб, ҳозирда коррупсия иши бўйича жазони ўтмоқда.