Андижонга янги ҳоким тайинланди

Андижон шаҳрининг янги ҳокими лавозимига АТБ бошқарув кенгашининг собиқ маслаҳатчиси Абдураҳмонов Ғофуржон Ғуломжонович тайинланди.

Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.

Ғофуржон Абдураҳмонов 1976 йилда Андижонда туғилган. 1998 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1994 йилда экспедитор сифатида бошлаган, сўнгра Андижон вилояти Марказий банки Бош бошқармаси ҳисобчиси, етакчи мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳрининг аввалги раҳбари Баҳром Ҳайдаров 48 миллиард сўм бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумон қилиниб, қўлга олинган эди.