Энергетика вазирлиги матбуот хизмати кеча, 3-ноябр куни Чилонзор туманида электр таъминотидаги узилиш натижасида юзага келган оқибатларга изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, кеча соат 17:36 да Чилонзорнинг 1, 2, 4 ва 5-кварталларида, шунингдек, Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида электр энергияси узилган эди. Бунга 35/6 кв кучланишли «Чилонзор» подстансиясининг 16 МВА трансформаторининг аварияли ўчирилиши сабаб бўлган. Иккинчи нимстанция трансформаторидаги юкни назорат қилиш учун энергетиклар мазкур микрораёнларда ёруғликни ўчирди.
Хуллас, аварияга сабабчи бўлган амалдорлар учун бу оғир оқибатларга олиб келди. Шу тариқа, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси бўлим бошлиғи ишсиз қолди, Чилонзор тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари эса қаттиқ огоҳлантириш олди.