Миллий олимпия қўмитасида Рапид бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовни тақдирлаш маросимининг тантанали қисми бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлат раҳбарининг фармони билан Нодирбек “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган.
Тегишли медални Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов тантанали равишда топширди.
Чемпионга ўзига совға қилинган икки хонали квартира калити ҳам топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли гроссмейстер 28 декабр куни Варшавада тезкор шахмат (рапид) бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди.
Нодирбек Абдусатторов 13 ёшида (13 ёшу 1 ой) 2017 йилда гроссмейстер унвонига сазовор бўлди. Бунгача фақат бир нафар шахматчи Сергей Карякин ёшлигида (12 ёшу 7 ой) гроссмейстер унвонини қўлга киритган эди.