Москвада ўзбекистонлик йигит икки аёлни ёнғиндан қутқариб қолди

Москвадаги Миллатлар уйида ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Красний Маяк кўчасидаги 2-уйнинг ёнаётган хонадонларидан икки аёлни олиб чиқган 24 ёшли йигитга мукофот топширилди.

Маросим Москвадаги ўзбек диаспораси ва давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик Ойбек Эштемиров Россия пойтахтида светофор ўрнатувчи бўлиб ишлайди. Унинг айтишича, у тасодифан воқеа жойига келган. Ўша куни Ойбек лифтда саккизинчи қаватга чиқди. Бир неча дақиқадан сўнг, йигит ёниш ҳидини сезди ва пастки қаватда ёнғин чиқаётганини тушунди. У пастга тушиб, деразани синдирди.

Аввалига у бир аёлни еттинчи қаватдан қўшни балконга судраб олиб чиққан, кейин саккизинчи қаватга қайтган, у ерда кекса аёл жойлашган хонадон ҳам ёниб кетган. Шундан сўнг ўт ўчирувчилар жабрланганларга ёрдам беришди.

«Оқибатини ўйламай, ёрдамга шошилдим», деб тан олади Ойбек.

Ўзбекистонлик ойнани синдириш вақтида оёғини шикастлаб, қўлини кесиб олган. Ойбек воқеадан кейин қутқарилган аёлларни кўрмаган. Унинг сўзларига кўра, улар дарров раҳмат айтишган, лекин, албатта, фожиадан кейин ўзига келганларида яна учрашишни истарди.

Одамларни қутқаришдаги жасорати ва қатъияти учун Ойбек Эштемиров Москва шаҳар миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар бошқармаси бошлиғининг миннатдорчилиги ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармасининг мукофоти билан тақдирланган.