Давлат активлари агентлиги Ахборот хизмати учта маҳаллий ва халқаро профессионал консалтинг компаниясидан таклифлар қабул қилинган танлов якунланганини мамнуният билан эълон қилади.
Таклифлар молиявий шароити, тегишли соҳадаги тажрибаси, кўникма ва белгиланган вазифаларни амалга оширишдаги ёндашувидан келиб чиқиб, пухта баҳоланди.
Танлов натижаларига кўра «Kellogg Brown and Root (KBR)» халқаро компанияси ғолиб деб топилди. Унинг таклифи молиявий нуқтаи назардан энг фойдали бўлган ва барча керакли таркибий қисмларни ҳисобга олган.
Ушбу лойиҳага тайинланган техник маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни бажаради:
- Техник фаолиятни ҳар томонлама таҳлил қилиш.
- Экологик ва ижтимоий фаолиятни ҳар томонлама таҳлил қилиш.
Бозорни дастлабки ўрганиш, хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва бошқа вазифаларда етакчи маслаҳатчига кўмаклашиш.
Даваcтиве агентлиги «Kellogg Brown and Root (KBR)» халқаро компанияси билан биргаликда савдо механизмларига риоя қилган ҳолда, жараённи очиқлик, ошкоралик ва рақобат тамойилларига мувофиқ ташкил этиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.
Қайд етилишича, жорий йилнинг 30 апрелидаги эълонга мувофиқ, Халқаро молия корпорацияси (ХМК) «Навоийазот» АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун стратегик маслаҳатчи сифатида жалб қилинган.