Самарқанд шаҳрида 6 та оилавий Меҳрибонлик уйи ташкил этилди

Самарқанд вилоятида етим болаларни тарбиялаш тизимини тубдан ўзгартириш мақсадида 1-сонли “Меҳрибонлик” уйи ёпилди.

Президентимизнинг “Етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтган йили Самарқанд вилоятида 6 та оилавий Меҳрибонлик уйи ташкил этилди.

Ушбу оилавий Меҳрибонлик уйларида аввал 1-Меҳрибонлик уйида истиқомат қилган 36 нафар бола тарбияланмоқда.

Самарқанд вилояти болалар комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, 2021-йилда 1-Меҳрибонлик уйининг 38 нафар тарбияланувчиси, вилоят Меҳрибонлик уйининг 17 нафар тарбияланувчиси ва Ўзбекистон SOS Болалар маҳаллалари Самарқанд филиалининг 11 нафар тарбияланувчиси ўз оилалари бағрига қайтган.