Самарқанд шаҳридаги туғруқхоналардан бирида тўрт нафар эгизак фарзанд дунёга келди

2022-йил 29-октябр куни Самарқанд вилоятининг Хўжа Аҳрор Вали маҳалласида яшовчи Меҳрибон Тоҳирова вилоят пернитал марказига мурожаат қилган.

Ҳомиладор аёлнинг тўртлик кутаётгани аниқланди. Шифокорлар туғруқни жарроҳлик йўли билан амалга оширишга қарор қилишди.

2022-йил 2-ноябрда кесарча кесиш натижасида икки қиз ва икки ўғил туғилди.

Қизлар 1860 ва 2060 грамм, ўғил болалар 2090 ва 1800 грамм вазнда туғилган.

Операция муваффақиятли якунланди, аёлнинг умумий аҳволи барқарор, барча керакли муолажалар олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида тўрт нафар эгизак фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик.