Самарқанд вилоятида болаларнинг чет тилларини чуқур ўрганадиган 18 та мактабини яратиш режалаштирилган.
Самарқанд шаҳридаги чет тилларини ўқитиш бўйича махсус мактаблар фаолияти учун ҳар йили маҳаллий бюджетдан камида 1 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Махсус мактабларни яратишда олий ўқув юртлари иштирок этади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг қарорида айтилган.
Ҳужжатга мувофиқ, ушбу мактабларни чет тилларини ўқитиш учун зарур адабиётлар, жиҳозлар, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш учун ҳар йили маҳаллий бюджетдан камида 1 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Шунингдек, ушбу таълим муассасаларига малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади. Маълум қилинишича, минтақадан чет давлатларга ўқитувчиларнинг қисқа муддатли малакасини ошириш тизими яратилади. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 2021 йилда чет тилларини ўқитишга ихтисослашган 18 мактабни техник воситалар билан жиҳозлаш учун маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбаларидан 2,322 миллиард сўм ажратилади.