Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган халқаро кинофестивал доирасида турк киноижодкорлари иштирокида ижодий кечалар бўлиб ўтди.
У Кинематография агентлиги томонидан «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида ташкил этилди.
Тадбирда турк киноси машҳур юлдузлари Озджан Дениз, Мелиса Памук, Сезан Зенген, Дилан Дениз иштирок этди. Меҳмонларга ўзбек ва турк маданиятини акс эттирувчи консерт дастури тақдим этилди.
Ижодий кеча Жаҳон киноси кунлари доирасида ташкил этилди.
Бундан ташқари, Тошкент халқаро кинофестивали дастурига мувофиқ, Россия ва Ҳиндистон кино кунлари бошланди.
Кинематография агентлиги ахборот хизмати.