Ўзбек киноижодкорлари ВГИК курсларида таҳсил олишлари мумкин бўлади

Кинематография соҳасидаги мутахассислар Ўзбекистонда ташкил этилган ВГИК курсларида малака оширишлари мумкин.

Ўзбеккино» Миллий агентлиги Фарҳод Махмудов билан Бутунроссия давлат кинематография институтида (ВГИК) Ўзбекистон талабалари учун махсус курслар тўғрисида меморандум имзолади.

Фарҳод Маҳмудов ўзбекистонлик талабалар учун яратилган ижодий устахонани бошқаради. Энди 15 нафар ёш режиссёрлар Бутунроссия давлат кинематография институтида танлов асосида бепул ўқиш имкониятига эга бўладилар, дея хабар беради агентлик.

Актёр Фарҳод Махмудовнинг айтишича, узоқ танаффусдан сўнг МДҲдаги энг нуфузли кинематография институтида ўзбек ёшларини ўқитиш ўзбек киноси учун ижобий туртки бўлади.

Бу йил 7 нафар ўзбекистонлик кинорежиссёрлар ВГИКга биринчи марта қабул қилинди. Маълум бўлишича, «Ўзбеккино» Россиянинг МДҲ ишлари бўйича федерал агентлиги (Россотрудничество) кўмагида иқтидорли талабалар учун шартнома, ётоқхона ва стипендияларни тўлайди. Айни пайтда нуфузли кинематография институтида ўзбекистонлик талабалар учун алоҳида курслар ташкил этилмоқда.