Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрининг прима-балеринаси, Ўзбекистон халқ артисти Гули Ҳамраева 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Гули Ҳамроева 1946-йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Ҳамроев оиласида туғилган. Катта театрнинг «Бахчирай фаввораси», «Дон Кихот», «Эсмиралда», «Дилором», «Муҳаббат тумори», «Спартак» ва бошқа спектаклларида бош ролларни ижро этган.
Гули Ҳамраева бутун умрини балет санъати ривожига бағишлади. 2000-2002 йилларда хореограф, 2002 йилдан Олий миллий рақс ва хореография мактаби ректори лавозимларида ишлаган.