Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учувчи самолётларни олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тақиқланади

Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, унга кўра республика ҳудудига учувчисиз учиш аппаратлари, бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади.

Шу билан бирга, қуйидаги йўллар билан учувчисиз учиш аппаратлари, бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмларни олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш истисно ҳисобланади:

  • Туризм ва маданий мерос вазирлиги;
  • Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Геоинновациялар маркази» давлат унитар корхонаси;
  • «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси;
  • Юнеско ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси.

Шунингдек, қарор билан вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларга Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида дронларни олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун алоҳида рухсатномалар берилиши мумкинлиги белгиланди.

Бундан ташқари, Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан Туризм вазирлигининг талабига биноан хорижий ижодий гуруҳларга республиканинг туризм салоҳияти ҳақида фото ва видео материаллар тайёрлаш учун рухсатномалар берилиши мумкин.