Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Владимир Норов республикада элчихона очиш учун Қатар элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилгани маълум бўлди.
Владимир Норов дипломатни лавозимга киришиши билан табриклаб, мас’улиятли лавозимида муваффақиятлар тилади.
“Биз Қатарнинг мамлакатимизда элчихонаси очилишини олқишлаймиз. Ишончим комилки, Қатар дипломатик миссиясининг 2023-йилдан бошлаб фаолият юритиши икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади”, — деб ёзди вазир Фейсбукда.
ТИВ раҳбари, шунингдек, Қатар томонини жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатлар, шунингдек, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.
Илгари Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси вазифасини ушбу мамлакатнинг Эрондаги элчиси бажарган.