Қўнғирот вилояти ҳудудида «Барсакелмес» номли янги қўриқхона ташкил етилмоқда, деб хабар бермоқда Экология давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Барсакелмес қўриқхонаси ҳудуди 280 минг гектарни ташкил қилади. Янги Экология муассасаси Экология давлат қўмитасига бўйсунади ва жорий йилда Экология давлат қўмитаси маблағлари, келгуси йилдан эса Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, жамғарма маблағлари ва томонидан қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Қўриқхона ҳудудидаги асосий муҳофаза объектлари – бу табиий комплекслар ва ландшафтлар, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонлар турлари тасдиқланган. Шу билан бирга, агар қўриқхона ҳудудида томорқа ер эгалари ва уларнинг ижарачиларига тегишли ерлар мавжуд бўлса, бундай участкалар ушбу ердан фойдаланувчиларнинг ихтиёрида қолади.
Эслатиб ўтамиз, Орол денгизидаги Барсакелмес деб номланган собиқ орол ҳозирда қуриган Орол денгизи тубининг бир қисми топоними бўлиб, Қозоғистон Республикаси ҳудудига киради. Қозоғистон давлат қўриқхонаси аллақачон мавжуд.