Ўзбекистоннинг Эрондаги дипломатик ваколатхонаси Халқаро мода ва либослар фестивалида иштирок этди

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси 24-26 июл кунлари Теҳрон шаҳрида ўтказилган 11- «Фажр» халқаро мода ва либослар фестивали иштирокчиси бўлди. Бу ҳақда «Dunyo» хабар бермоқда.

Мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, Эрон ва бошқа мамлакатлар кенг жамоатчилигига маданий анъаналаримизни кўрсатиш мақсадида ушбу халқаро тадбирда Ўзбекистон номидан дипломатлар иштирок этди.

Фестивалнинг очилиш маросимида Эрон Маданият вазирлиги, ЭКО Маданият институти, Эрон мода ва кийим-кечакларни тартибга солиш ташкилоти вакиллари, шунингдек, бошқа давлатлар дипломатлари ва Теҳронда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбир меҳмонларида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар, хусусан, мамлакатимиз номидан ташриф буюрган стенд катта қизиқиш билдирди. Экспозициянинг ўзбек қисми ўзбек халқининг тарихий анъаналари, турмуш тарзи ва урф-одатлари билан бевосита боғлиқ бўлган миллий либослар билан намойиш этилди. Шунингдек, ташриф буюрувчилар халқ амалий санъати обектлари, мамлакатимиздаги машҳур сайёҳлик масканлари, у ердан саёҳат йўналишлари, туристик ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ҳақидаги маълумот-маълумотномалар билан танишди.

Элчихона томонидан тайёрланган Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, меъморий обидалари, сайёҳлик жойлари, миллий таомлари ва табиат манзаралари акс эттирилган фотоэкспозиция айниқса қизиқарли бўлди.

Шунингдек, меҳмонларга ташкилотчилар томонидан мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятлари, ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ҳақида батафсилроқ маълумот берувчи тақдимот материаллари тақдим этилди.