Давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат департаменти ўз вакилининг Ўзбекистонга келиши ҳақидаги маълумотларни тарқатди. Хусусан, АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман расмий ташриф билан мамлакатимизга келиши хабар қилинмоқда.

Делегация таркибида АҚШ Давлат котибининг қурол-яроғ назорати ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Бонни Дженкинс ҳам бўлади.

Америка делегацияси 4 октябр куни Женевадан Тошкентга учади, у ерда АҚШ ва Россия ўртасида стратегик барқарорлик бўйича икки томонлама мулоқот бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда Венди Шерман юқори мартабали амалдорлар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашиши режалаштирилган.

Шерман 6 октабр куни Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрига бориб, бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади, фуқаролик жамияти тадбирларида ва Ҳиндистон ғоялари саммитида иштирок этади. 7 октабр куни у Мумбайга боради ва у эрда бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари билан гаплашади.

Сафарининг охирида Шерман Исломободга ташриф буюради ва у ерда Покистоннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашади.