Хавфсизлик кенгашида кадрлар тайинланди

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши тизимида кадрлар ўзгариши содир бўлди. Хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари тайинланди.

Талъат Валиев Хавфсизлик кенгаши котибининг янги ўринбосари этиб тайинланди.

У аввал Ахборот технологиялари статистикаси давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январ ойи охирида Хавфсизлик кенгаши котибининг собиқ ўринбосари Бобур Шаёқубов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

У Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясининг раҳбари бўлди. Бунгача бу лавозимни Шавкатбек Мамажонов эгаллаб келган.