Ички ишлар вазирлигининг иккита Тергов бошқармасида раҳбарлар алмаштирилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида кадрлар ўзгарди.

Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Ашропов Рамазон Ахматхўжаевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ҳудудий ҳудуд бўйича вакили – ҳудудий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник Ғаниев Элёрбек Улуғбекович ҳам ўз лавозимини тарк этди.

ИИВ раҳбарининг буйруғи билан у Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.