Исматулла Иргашев Европарламентнинг Ўзбекистон бўйича маърузачиси билан учрашди

Бугун, 22-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича вакили Исматулла Иргашев Европарламентнинг Ўзбекистон бўйича маърузачиси Илхан Кючюк билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа парламенти ўртасидаги афғон йўналишидаги муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Европа томонига Ўзбекистоннинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш, шунингдек, ушбу мамлакатга иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди.

И.Кючюк Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишда Ўзбекистоннинг ўрни катта эканини алоҳида таъкидлади.