Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши содир бўлди.
Полковник Ўринбоев Аманбай Тлеубаевич Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири этиб тайинланди.
Аманбай Ўринбоев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ИИВ пробация хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келган.