Давлат солиқ қўмитаси тизимида янги кадр ўзгаришлари эълон қилинди.
Эркин Нарманов Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар этиб тайинланди.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган куни Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Сирожиддин Эшматов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.