Ўзбекистон БААга янги элчисини юборди

 

Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарори билан Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Елчиси етиб тайинланган Абдулазиз Акқулов 11 апрел куни Тошкентдан Абу-Дабига жўнаб кетди.

Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Абдулазиз Акқулов 1985 йилда туғилган. 2007-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган ва халқаро туризм менежменти магистри даражасини олган.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда «Ўзстандарт» агентлигида бошлаган. 2006-2017-йилларда «Ўзбектуризм» миллий компаниясида турли лавозимларда ишлаган.

2017-2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи, ўринбосари, раиснинг биринчи ўринбосари, раиси вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.

2021-йилда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.