Абдулазиз Комилов 2021 йил 13-14 июл кунлари Тожикистонда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
«2021 йил 13-14 июл кунлари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикасининг делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Душанбеда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида иштирок этади,» дейилади баёнотда.
Учрашув давомида иштирокчилар Ташкилот доирасида бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарликни муҳокама қиладилар. Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан тартибга солиш жараёнига ШҲТнинг ёрдами тўғрисида фикр алмашилади.